Лайли ва Мажнун

"Лайли ва Мажнун" - Алишер Навоий "Ҳамса"сининг учинчи достони (1484).  У 3622 байтдан иборат бўлиб,  шу мавзудаги достонларга хос аруз вазнининг "ҳазажи мусаддаси ахраби мак, бузи маҳзуф" бахрида ёзилган.  Навоий ушбу достонни туркий тилда яратган биринчи муаллифдир.  Алишер Навоий Лайли ва Мажнун саргузаштларининг анъанавий сюжет чизиғини сақлаб қолган ҳолда воқеаларга янгича руҳ ва мазмун бахш этди ҳамда достонга янги тимсоллар киритди.  Алишер Навоий Лайли ва Мажнун афсонасидан либос сифатида фойдаланиб,  достон мазмунига ўз фалсафий қарашларини синг-дириб юборишни мақсад қилганини таъкидлайди.  Достон Чарқ мумтоз адабиётининг анъаналарига мувофиқ иккита:  зоҳирий (очиқ) ва ботиний (яширин) маъноларга эга.  Зоҳирий маъно оддий ўқувчига ҳам тушунарли бўлиб,  унда икки ёш муҳаббати ўз ифодасини топган.  Ботиний маъно эса рамзий-мажозий тасвирларга ўралган бўлиб,  унда муаллифнинг фалсафий қарашлари акс этган.  Навоий достоннинг илк бобидаёқ ўқувчига ўз рамзларининг калитини тақдим этади.  Яъни у Лайлининг манзар (илоҳий ҳусн акс этган) лигини,  Мажнун эса Илоҳ ишқида ақлдан ажраганини таъкидлайди.  Бундан Алишер Навоий "Л.  ва М. "ининг ботиний мазмунида мажозий ишқ синоатлари акс этганлиги англашилади.  Алишер Навоий "Л.  ва М. "ни нафақат мазмунан,  балки бадиий жиҳатдан ҳам ушбу мавзудаги достонларнинг сарасига айлантирди.  Навоийнинг "Л.  ва М. "идан сўнг халқимизда ушбу достоннинг кўплаб фолклор вариантлари ҳам вужудга келди.  Халқнинг достонга бўлган қизиқиши натижаси ўлароқ,  19-асрда Умар Боқий томонидан "Л.  ва М. "нинг насрий мухтасар баёни яратидди.  "Л.  ва М. " достони асосида саҳна асарлари ва видеофилм ҳам бор.

Лайли ва Мажнун

Чтобы читать книги в режиме онлайн вы должны авторизоваться на сайте под своим логином и паролем. [Логин и пароль который был предоставлен институтом]

лучший сайт где можно скачать шаблоны для dle 11.3 бесплатно