Меҳробдан Чаён

Туркистон феодалларининг кейинги вакили бўлған Худоёрнинг ўз хоҳиши йўлида деҳқон оммаси ва майда ҳунарманд - косиб синфини қурбон қилиши, мамлакат хотин-қизларини истаганча тасарруф этиши, бунга қарши келгучилар тиласа ким бўлмасин, раҳмсиз жазо бериши романнинг мавзуидир. Худоёрнинг бу йўлдағи биринчи истинодгоҳи бўлған уламолар, уларнинг ички-ташқи аҳволи, ахлоқи, Мадраса ва оила ҳаёти, уламода инсоний ҳис битканлиги ва қолғани ҳам хабосат пардаси остида сезилмас даражага етканлини мундарижа сиғдирған қадар баён қилинадир. Булар романнинг номарғуб - манфий қаҳрамонлари. Иккинчи тарафда мазкур қора кучларга қарши «тубан» синф - камбағаллар, уларнинг хонлиқ тузилишига, қора куч - уламо алайҳигачиқиши. Меҳнаткаш камбағалларнинг ахлоқи, сажияси, оиласи, турмиши ва бир-бирига алоқаси, самимияти.

Албатта, мен бу сўнгғи марғуб қаҳрамонларни ўзбек тарихининг ҳазми кўтарган қадар ўз ҳолича олишқа тиришдим. Уларнинг хон ва уламога қарши исёни табиъий – шаръийдир. Чунки шундан ортиғи сохта бўлиши устига китобнинг қадрини ҳам тушурар эди. Шу икки синфкурашини тасвир қилиш воситасида хон ҳарами, хотинлари, қирқ қизлар, тарихий ваетнўғрафий лавҳалар, ўзбек ҳаёти, қизиқчилиғи, танқидчилиғи, ўзбек хотин-қизлари орасидағИистеъдод, шоирлар, азкиячилик ва бошқа яна кўбнуқталарни қамраб олинди.

Романда яна бундан бошқа бир кўб жиҳатлар бор. Уларни бу ерда санаб ўлтуриш ҳожат эмас,улар муҳтарам ўқуғучининг назаридан қочиб қутилмас.

Меҳробдан Чаён

Чтобы читать книги в режиме онлайн вы должны авторизоваться на сайте под своим логином и паролем. [Логин и пароль который был предоставлен институтом]

лучший сайт где можно скачать шаблоны для dle 11.3 бесплатно